Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирилиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 2021 йил 10 - 11 апрель кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV Халқаро турнири  ўтказилади.

Турнирнинг очилиш ва ёпилиш маросимларида республиканинг таниқли маданият ва санъат намояндалари иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги турнир бўлиб ўтадиган жойлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос бўлишини, иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишини, меҳмонхоналарда ва мазкур турнир бўлиб ўтадиган “Алпомиш” ўйингоҳида зарур тиббий анжомлар, ниқоб, дори ва антисептик воситалари мавжуд бўлишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпедимиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида:

– ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган халқаро турнир иштирокчилари республикага келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши лозимлиги;

– автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган халқаро турнир иштирокчилари сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотнома такдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда, чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилиши инобатга олинади.