Ўзенергоинспекция, Сурхондарё вилоят прокуратураси ва “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида жойлашган “Т. М. П.” МЧЖ томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган 112 та хонадонли кўп қаватли уй шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1,5 млрд сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.