1999 йилда Будапештда бўлиб ўтган халқаро илмий конференция иштирокчилари Бутунжаҳон илм-фан куни байрамини жорий қилиш ҳақидаги таклифни ЮНЕСКОга йўллайди. ЮНЕСКО 2001 йилда ушбу таклифни маъқуллади ва 10 ноябрь санасини Бутунжаҳон илм-фан куни деб расман тасдиқлади, бу байрамнинг тўлиқ номи «Тинчлик ва тараққиёт йўлида бутунжаҳон илм-фан куни» деб қайд этилди.
Бу байрамни жорий этишдан асосий мақсадлардан бири жамият тараққиёти ва тинчлиги йўлида илм-фан аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, илм-фан йўлига тўғаноқ бўлаётган муаммоларга жамият эътиборини жалб этиш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлашдир.
2020 йилда кун мавзуси — "Илм-фан пандемияга қарши курашда жамият хизматида". Мазкур кунни нишонлаш доирасида ушбу мавзуда давра суҳбати ташкил этилади.