Ота-оналар кўпинча ширинликлар ҳақида болалар билан баҳслашади ва ҳатто уларни бутунлай тақиқлайди ҳам. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тақиқ қанчалик қаттиқ бўлса, майл шунчалик кучли бўлади. Агар болага кўпроқ эркинлик берилса, у очлик ва тўқлик сигналларини тезроқ эшитишни ўрганади, бу эса овқатга соғлом муносабатда бўлишга олиб келади.
Кўпчилик маҳсулотларни “яхши” ва “ёмон”га ажратади ва бу овқатланиш ҳақидаги факт эмас, балки ахлоқий баҳо. Озиқ-овқат доимо фойда ва зарар нуқтаи назаридан баҳоланганда, танловни лаззат эмас, балки ирода белгилай бошлайди, айбдорлик ҳисси эса уйда рухсат этилган ва тақиқланган нарсаларга таъсир кўрсатади. Шунда ҳеч бир маҳсулот бошқалардан яхшироқ ёки ёмонроқ деб қабул қилинмайди.
Болалар тақиқни билганларида чекловлар аниқ бўлади, ширинлик сотиб олинмаганда эса яширин бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аниқ тақиқлар беихтиёр “тақиқланган мева”га қизиқишни кучайтириши мумкин. Бола ширинликка муккасидан кетиб қолади ва унга ёпишиб олгач, тўйиш ҳисси нималигин эътибордан қочиради.
Нейтрал тил ва овқатланиш масъулияти тамойили ёрдам беради: ота-оналар нимани ва қачон бериш кераклигини, болалар эса қанча ейиш кераклигини ҳал қилишади. Ширинликлар бирор нарса учун мукофот эмас, балки оддий таомноманинг бир қисми бўлиши мумкин. Шунда ҳеч бир маҳсулот бошқалардан яхшироқ ёки ёмонроқ деб қабул қилинмайди. Буни содда қилиб тушунтирса бўлади. Масалан, бирор маҳсулотни “бу югуриш учун энергия беради”, бошқасини эса “мушакларнинг ўсишига ёрдам беради” каби шаклда тушунтириш самаралироқ таъсир кўрсатади.
***
Олимлар амалий маслаҳатлар ҳам тайёрлади. Масалан, болаларни таомнома тузиш ва харид қилишга жалб қилинг. Уларнинг нима еяётганига изоҳ берманг: брокколини мақташ ҳам озиқ-овқат иерархиясини яратади. Яхшиси, овқатга бўлган муносабатингизни қайта кўриб чиқинг — болалар сизни кузатиб туришибди. Баъзида, айтайлик байрамда кўпроқ ширинлик ейишга рухсат бериш мумкин. Ҳарқалай бир оқшом саломатликни белгиламайди, организмнинг ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақидаги хотиржам суҳбат эса тақиқдан кўра кўпроқ сабоқ беради, деб ёзади science.mail.ru.