Хусусан:
- 2025 йилнинг январь — август ойларида 1452 объект хатлов қилинди;
- 174 та тунги рейд тадбири ўтказилиб, 281 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди;
- 154 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 20 та объект фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида судга ариза киритилди;
- 179 та қонун бузилиш ҳолати бартараф этилди;
- 11 та замонавий қозон, 19 та фильтр ва 12 та чанг тозалаш ускуналари ўрнатилди.
Шунингдек, ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудуди ва қўшни ҳудудларда “Яшил белбоғ”лар барпо этилмоқда. Шу мақсадда 2025 йилда йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва бошқа 1–2-тоифага мансуб 60 та корхона томонидан 200 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилди. Баҳорги мавсумда 79 490 туп кўчат экилди.
Бундан ташқари, яр йили икки босқичда ўтказиладиган “Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичида (10 апрель – 10 май) Тошкентда 40 050 та автотранспорт воситаси текширилди. Уларнинг 586 тасида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқлиги аниқланиб, белгиланган тартибда камчиликлар бартараф этилди. .
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида атмосферага 4,7 минг тонна зарарли ташламалар чиқарилишининг олди олинди.
10 сентябрдан Тошкентда "Тоза ҳаво" ойлигининг иккинчи босқичи бошланди ва 10 октябргача давом этади.