10 ёшли ўқувчи қиз йигирмадан ортиқ давлатдан келган иқтидорли ёш мусиқачилар ўртасида ўзбек миллий чолғу санъатини моҳирлик билан намойиш этди. «Дутор» йўналиши бўйича ўзбек миллий куйларидан «Роҳат» ва «Лазги» попури куйларини ижро этди.

Чарос дутор чалиш сирларини устози, Халқ таълими аълочиси Муҳаббат Шодиевадан ўрганиш учун Термиз шаҳридан Шерободга қатнайди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кўмагида халқаро танловида иштирок этган иқтидорли ўқувчи ўз ижроси билан барча иштирокчилар таҳсинига сазовор бўлди.