Текширув давомида ушбу машинада йўловчи бўлган, 1994 йилда туғилган фуқаро М.В. 106 дона (ҳеч қандай тегишли ҳужжати бўлмаган, диний мазмундаги) араб ёзувида ёзилган қадимий китобни Тошкент шаҳрига олиб кетаётгани аниқланган, дея хабар беради Тошкент вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, экспертиза ҳам тайинланган.