Фарғона тумани Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Ж ИИБга мурожаат қилиб, 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс А.Р.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадони молхонасида бўлган нархи 10.000.000 сўмлик 25 дона 100 метрлик ўлчамдаги трубаларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.