Жорий йил декабр ойининг ўтган даври давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 192 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.
Ушбу ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 10,2 млрд. сўмни ва газ ҳажми 10,2 млн. куб метрни ташкил этган.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Навоий вилоятида (2,4 млрд. сўм), Жиззахда (2,0 млрд. сўм), Бухорода (0,9 млрд. сўм), Қашқадарёда (0,267 млрд. сўм), Тошкент вилоятида (0,8 млрд. сўм) ва Тошкент шаҳрида (0,165 млрд. сўм) аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.