Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Қайд этилишича, Сирдарё туманидаги “S.U.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Синдоробод” ва “Халқобод” СИУ ҳудудларидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 1,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Давлатобод туманида “S.G.” МЧЖ раҳбари С.Г. савдо комплексида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 558,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “G.B.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Беруний” кўчасидаги кўп қаватли уйларда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 272,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Ўзбекистон туманида “Т.М.” фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 217,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Учқўрғон туманида фуқаро И.Н. балиқчилик хўжалигида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 112 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Хўжайли туманида “P.M.” МЧЖ масъул шахслари ғишт ишлаб чиқариш заводида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 103,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Наманган шаҳрида эса фуқаро М.Ю. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 100,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.