Давлат Тошев ранг тасвирли миниатюра мусаввири, қадимги китобларнинг реставраторидир. Бугунги кунда Давлат уста қадимий қўлёзмаларни дастлабки қиёфасига қайтариш, баъзан 200 йил аввал яратилган ипак қоғозлардан фойдаланган ҳолда янги суратларни яратиш билан шуғулланади. Уни доим Бухоронинг бой тарихи, маданий мероси ҳамда халқнинг чуқур маънавий руҳияти илҳомлантиради.
Моҳир уста кўп куч ва вақтини шогирдларга сабоқ беришга бағишлаб, ҳар бир болада истеъдод ва салоҳият мавжуд, деб ҳисоблайди. У ўзи туғилиб вояга етган Бухородаги ХИХ асрга мансуб нураб кетган бинони ҳар бир санъат шайдоси ушбу кўҳна соҳа сир-асрорларидан таҳсил олувчи бепул мактабга айлантирган.
Эндиликда Давлат Тошевнинг ижодига оид тафсилотлар билан ““Homo Faber Guide”” қайдномасида танишиш мумкин.