Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги саммитни ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланганини маълум қилди.

Хорижий ОАВ вакилларининг аризалари 2022 йил 4 ноябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ots-press@mfa.uz электрон манзили орқали қабул қилинади, дейилади эълонда.