БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган.

Ушбу санани БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмалари кенг нишонлаши анъанага айланган. Шу куни дунё бўйлаб қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни кенгроқ ўрганиш тавсия этилади. Шунингдек, қизларнинг камситилиши бўйича оғриқли муаммолар тилга олинади.

Халқаро Қизлар куни жамоатчилик эътиборини қизлар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилишга қаратиши билан янада аҳамиятлидир.