Кеча 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ботаника боғида ташкил этилган икки кунлик “Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми”нинг биринчи кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Тафаккур синовлари” ҳудудида “Билимдонлар беллашуви” интеллектуал ўйини, “Мнемоника” беллашуви, “Шахмат”, “Ментал арифметика”, “Кубик-рубик” мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этиб, талаба-ёшлар билан мулоқот қилди. Вазир “Кубик-рубик” мусобақаси иштирокчиси 11 ёшли Ахмаджонга ўзининг эсдалик совғасини топшириб, унинг орзусини рўёбга чиқарди.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.