Божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона экспертизаси ҳам тайинланди. Экспертиза хулосасига асосан, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида “Трикотаж мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “суньий толадан босилган мато ҳамда суньий иплардан босилган мато” товарлари эканлиги маълум бўлди.

Қиймати 11 млрд. 487 млн сўмни ташкил этган мазкур “сунъий тола ҳамда сунъий иплардан босилган мато” товарлари вақтинча сақловга олинди.
Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ушбу товарлар учун 622,5 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати