Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси М. В. Келдиш номидаги Амалий математика институти хабарида айтилди.

“2023 йил 12 июнь куни Ерга йирик (диаметри 500 метрдан ортиқ) потенциал хавфли астероид (488453) 1994 XD яқинлашади. Астероид (488453) 1994 XD 3,1 миллион километр масофадан учиб ўтади, бу тахминан Ойгача бўлган ўртача масофадан 8 баравар кўп”, — дейилади институтнинг Телеграм-саҳифасида.

Объект Китт-Пик расадхонасида 1994 йил 1 декабрда топилган, деб хабар бермоқда tass.ru.