Шу мақсадда 2019 йилда 20 та электромобил, зарядлаш қурилмалари ва эҳтиёт қисмлари олиб келинган.

Автомобилга 40 кВт қувватли генератор ўрнатилган. 5-6 секундда 100 км/с тезликка кўтарила олади. Энг юқори тезлиги эса 220 км/соат.

Аккумулятор тўлиқ қувватланса, 300 километргача ҳаракатлана олади. Хитойда бу автомобилнинг янги версияларини ҳам ишлаб чиқариш бошланган. Улар тўлиқ заряд билан 500-600 км узоқликка юра олади.

Уйда 220 волтли зарядлаш қурилмасида ёки 380 волтли катта зарядлаш стунциясида қувватлаш мумкин.