Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 12,4 млн тонна сут етиштирилган.

Хўжалик тоифалари бўйича етиштирилган сут ҳажми қуйидагича:

— Фермер хўжаликларида — 740,6 минг тонна;
— Деҳқон ва томорқа хўжаликларида — 11 512,3 минг тонна;
— Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда — 190,9 минг тоннани ташкил этган.