Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID ҳамкорлигида 7-8-ноябрь кунлари халқаро экспертлар Karon Harden вa Nazgul Kabilbayeva иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Bloom Library платформаси орқали синфдан ташқари ўқиш учун электрон китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни тақризлаш масаласи кўриб чиқиляпти.
Лойиҳа доирасида ўқув йили якунида 120 дан ортиқ электрон адабиётлар мажмуаси ўзбек тилида ишлаб чиқилади. Келажакда мазкур китоблар бошланғич синф ўқитувчилари учун синфдан ташқари ўқишда манба сифатида хизмат қилади.
Мазкур семинар Республика таълим маркази ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.