Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–26, кундузи 39–41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20–25, кундузи 35–40 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25, кундузи 35–40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, чўл ҳудудларида айрим жойларда 27–30 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21–26, кундузи 37–42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26, кундузи 37–42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21–26, кундузи 35–40 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 28–33 даража бўлади.