Юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб, ағдарилган. Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган, аммо, юк машинада зотдор қўйлар қолиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомобилининг тиркамаси махсус ускуналар ёрдамида очилиб, 130 бош зотдор қўйлар қутқарилди. Афсуски, йўл транспорт ҳодисасида ушбу ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.