Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 130 нафардан ортиқ ўқитувчилари Президентлик сайловларини кузатиш учун хориждан ташриф буюрувчи меҳмонларга ҳамроҳлик қилади
Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикасининг Президентлик сайлови жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси масъул ходимлари билан учрашув ташкил этилди.
Жорий йилнинг октабр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикасининг Президентлик сайлови доирасида ташриф буюрадиган хорижий делегациялар ҳамда хорижлик кузатувчиларга таржимон сифатида ҳамроҳлик қиладиган Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 130 нафардан ортиқ ўқитувчиларининг гуруҳи шакиллантирилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Таржимонлар гуруҳи инглиз, рус, немис, француз, итальян, испан, япон, корейс, хитой ва араб тиллари бўйича шакиллантирилди, деб хабар беради Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот хизмати.