Жами 1,4 млрд сўмлик учта лойиҳа бўйича «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаблари бузилгани қайд этилган.
Жумладан:
- Республика ихтисослаштирилган гематология тиббиёт маркази 832 млн сўмлик «Мирасол» бир марталик тўпламларини сотиб олиш жараёнида — рақобатга зид ҳолатлар кузатилган.
- Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» томонидан 298 млн сўмлик экотуризм маскани мастер-режасини ишлаб чиқиш тендерида холислик бузилган.
- Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бўлими 253,5 млн сўмлик суд биноси учун музей жиҳозлари харидини ўтказишда қонун талабларини бузган.
Агентлик тақдимномалари асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди ва ноқонуний тендерларнинг амалга ошишига йўл қўйилмади.
Ўрганиш материаллари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.