Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.
11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6° илиққача, кундуз кунлари 9-12° илиққача кўтарилади.
14 январда Ўзбекстон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 2-4° га кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5° га юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.