2023 йил январь ойининг охирларида Каттақўрғонлик 16 ёшли Т.Ж Телеграм мессенжеридаги ўзининг «FRENZY AKKAUNT»ти орқали «PUBG» ўйини учун очилган профилини 7.000 АҚШ долларига сотиши ҳақида реклама жойлаштиради.
Сўнг профилига ҳаридор бўлган Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 14 ёшли И.С. билан савдолашиб, ундан жами 4.450 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пластик картасига ўтказдириб олади.
И.С.га эса «PUBG»даги профилини бермасдан, ундан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.