Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида махсус операция ўтказган.
Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ҳамда Чуст туманида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктиргани аниқланган. Улар хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотишга уринган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.