Улар Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этилган танловдан муваффақиятли ўтиб, Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича шартномалар тузишга муваффақ бўлган.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, Россия Федерациясига киришга рухсат олган ва улар учун иш берувчи томонидан авиа чипталарга буюртма берилганди.

Россия Федерацияси Пермь ўлкасининг «РEСУРС+” қурилиш компанияси вакиллари Фарғона шаҳри ва Қува туманидаги банд бўлмаган фуқароларни ушбу компанияда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказиб, ундан муваффақиятли ўтган фуқаролар билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур юртдошларимизнинг дастлабки 145 нафари Пермь шаҳрига ишлаш учун етиб борди. Улар ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгач, белгиланган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини бошлайди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.