Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мухлислар ўйинларни

Шунингдек, энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг нафаргача мухлис миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари жадвали (Тошкент вақти билан):

  • Ўзбекистон - Колумбия (18 июнь | 07:00)
  • Португалия - Ўзбекистон (23 июнь | 22:00)

  • Конго ДР - Ўзбекистон (28 июнь | 04:30)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари бутун республика бўйлаб мактабларнинг катта экранларида ҳам намойиш этилади.

Тошкентда ўйинларни 12 та мактабда томоша қилиш мумкин: Nо293, Nо110, Nо27, Nо133, Nо317, Nо228, Nо168, Nо314, Nо12, Nо135, Nо255 ва Nо329. Мактабларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.