Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилди. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Шунингдек хабарда ўтган даврда Агентлик томонидан Россия Федерациясининг Амур областидаги газни қайта ишлаш заводи қурилиши учун Наманган вилоятидан 500 дан ортиқ фуқаролар ишга юборилганлиги маълум қилинади.