Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.

15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

18 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида хам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёнғингарчилик кучли бўлади.

15 январ кунига шамол тезлиги тарқалиши харитаси