Наманган вилоятининг Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида 01 T 234 ZA белгили Hyundai Sonata автомашинаси ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчи машина унга тегишли эмаслигини айтиб, ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмаган. Шундан сўнг, транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Чуст туманида яшовчи 1990 йилда туғилган ҳайдовчи 2023 йилнинг шу вақтига қадар жами 152 та қоидабузарлик содир этгани, бу ортидан юзага келган жарима суммаси 410 миллион сўм экани аниқланган. 

Энг қизиғи, терговга қадар текширувда, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқлиги, 01 T 234 ZA давлат рақам белгиси эса ЙҲХХ рўйхатидан ўтказилмагани аниқланган. Давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда йўқлиги туфайли содир  этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришнинг имконияти бўлмаган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.