Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қонунга мувофиқ, 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Бундай оғир жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликка тортиш муддатига чеклов қўйилмайди.

Шунингдек, болага жисмоний ёки руҳий азоб етказган шахслар, улар таълим муассасаси ходими ёки боланинг яқин қариндоши бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун белгиланган жазо енгиллаштирилмайди.

«Боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи ва ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай шахс қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт», — деб ёзди Саида Мирзиёева.