Ушбу санани нишонлаш таклифи БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО томонидан 1979 йилда ўтказилган конференцияда илгари сурилган.

1980 йил 5 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 35-сессиясида қабул қилинган резолюция билан эса 16 октябрь — Жаҳон озиқ-овқат куни, деб эълон қилинди. Шу кундан бошлаб ҳар йили ушбу сана БМТга аъзо давлатлар орасида кенг нишонлаб келинади. Сана муносабати билан ҳар йили маълум мавзуга йўналтирилган шиор ҳам танланади. Жорий йилда ушбу сана “Сув — ҳаёт учун, сув — озиқ-овқат учун” шиори остида нишонланмоқда.

FAO маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаган. 2020 йилда пандемия сабабли очликда кун кечираётган одамлар сони 690 миллион кишига етган. Шу боис, Бош Ассамблея қабул қилинган ҳужжатда ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларни ушбу кунни кенг миқёсда юқори даражада нишонлашга чақиради.