Ҳафталик тадбирлари 16—22 сентябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади. Юртимизда учинчи бор ўтказилаётган ҳафталик Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат АЖ, “Ташкент Руннерс” югуриш ишқивозлари клуби ва Ўзбекистон Велосипедчилар ҳамжамияти билан ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг бу йилги глобал мавзуси — “Барқарор ҳаракатланиш ила хавфсизлик ва саломатлик” бўлиб, у ўзида CОВИД-19 пандемияси даврида шаҳарлар аҳолиси қўллаб-қувватланаётганини акс эттиради. Ўзбекистонда ҳафталик “Ўз шаҳрингизни севинг! Барқарор ҳаракатланинг! Соғлом бўлинг!” шиори остида ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад шаҳарда барқарор ҳаракатланиш ва соғлом турмуш тарзининг фойдалари ҳақида аҳоли хабардорлигини оширишдан иборат.

Ҳафталик доирасида юртимизда қатор тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда:

  1. 2021 йил 16 сентябрь. Тошкентда Мирзо Улуғбек номидаги Марказий паркида “Мен шаҳримни севаман: шаҳарда барқарор ҳаракатланиш ижодкорлар нигоҳида” деб номланган ва ЕҲҲ-2021 бошланишини нишонлайдиган кўргазманинг очилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, Ғунча Арт Спаcэ жамиятининг асосчилари томонидан тақдим этилган бошқа ёш рассомларнинг тематик картиналари кўргазмани янада бойитади. Пойтахтимиз яшовчилари ва меҳмонлари кўргазмани 22 сентябргача томоша қилиб чиқишлари мумкин.
  2. 16 сентябрь. Фейсбук ва Инстаграм да #Меншаҳримнисеваман челленжи старт олади. Ташкилотчилар мамлакат аҳолисини саломатлик, ҳаракатланиш ва тоза муҳитни танлашлари — пиёда юриш, югуриш, автомашинадан воз кечиб, велосипед ёки бошқа экологик тоза транспортдан фойдаланишга даъват этмоқдалар. Тадбирда иштирок этиш учун юрак шакли акс эттирилган сториз ва #Мен(шаҳарнинг номи)севаман хештеги фотосуратини ижтимоий тармоқда чоп этиш ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегациясининг саҳифасини белгилаш лозим.
  3. “Ташкент Руннерс” югуриш ишқивозлари клуби Тошкентдаги каналлар ёнида “Ҳаракатчанлик акцияси” — плоггинг (югуриш жараёнида чиқинди йиғиш) дан иборат иккита акцияни ўтказади:

2021 йил 16 сентябрь — Анҳор дарёси бўйлаб;

2021 йил 21 сентябрь — Ривер-парк бўйлаб.

  1. Йўлдаги хавфсизлик ҳам ҳафталикнинг муҳим мавзуларидан саналади. Шу боис Ўзбекистонда 13 сентябрдан бошлаб мамлакат кўчаларидаги ЛEД-экранларида автомобиллар ҳайдовчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ва тезлик режимига қатъий риоя қилиш нақадар муҳим эканлигига урғу бериладиган махсус информацион кампания ўтказилади.

Европа Иттифоқи Делегацияси Ўзбекистоннинг барча аҳолисини 16—22 сентябрь кунлари бўладиган кампанияларга қўшилишга таклиф қилади. Қатнашиш тафсилотлари ЭИ Делегациясининг саҳифалари — Фейсбук (@эуделузб) ва Инстаграм (@эуделузб) ижтимоий тармоқларида мавжуд.

Маълумот учун, Европа ҳаракатланиш ҳафталиги — бу 16—22 сентябр кунлари дунё бўйлаб ўтказиладиган бир ҳафталик ижтимоий-информацион кампаниядир. У Шаҳарда барқарор ҳаракатланиш бўйича Европа комиссиясининг (ЕК) ташаббуси билан 2002 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. ЕҲҲ барча шаҳар ва қишлоқларни акцияга қўшилиб, бир ҳафтани барқарор ҳаракатланишга бағишлашга даъват этади. Жорий йил ҳафталикда дунё бўйлаб 2290 шаҳарлар (45 мамлакат) иштирок этади. Ҳозирги вақтга келиб Европа ҳаракатланиш ҳафтасини ўтказиш учун жамоат гуруҳлари, мактаб ва университетлар, ноҳукумат ташкилотлари ва корхоналар дунёнинг 49 мамлакатида 700 дан ортиқ тадбирларни рўйхатга олдилар. 2021 йилда ЕҲҲ глобал кампаниясининг 20 йиллик юбилейи ва тадбир Ўзбекистонда учинчи бор ўтказилишини нишонланмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, шаҳар ҳокимлигидан ташқари, барча хоҳловчилар — ННТ, ижтимоий шериклар, тадқиқот/таълим муассасалари, маҳаллий/миллий ҳокимият органлари, давлат/хусусий компания ва муассасалар  мамлакатни глобал кампанияда ифодалаш учун https://mobilityweek.eu сайтида ўзларининг “Ҳаракатланиш акцияси”ни рўйхатдан ўтказиб, ЕҲҲ—2021га қўшилишлари мумкин.