Унда 2022 йил 16 октябрь куни соат 17:00 ларда, тахминан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзига тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автомашинасини Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида бошқариб бораётганида ЙПХ инспекторлари уни алкотестердан ўтказганларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган.

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига қўйилган. Шундан сўнг, у автомашинани жарима майдончасидан чиқаришга ҳаракат қилиб юрганида, «Б» исмли шахс ушбу ишни ҳал қилишда ёрдам бериши айтади.

У  Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали унга нисбатан чора кўрилмаслик, ишини ижобий ҳал қилиб бериши мумкинлигини, яъни унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани судга юбормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериб, транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб беришини айтиб, 1.600 АҚШ доллари миқдордаги пулларни беришни талаб қилиб келаётганини, ушбу фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан 2022 йил 20 октябрь куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Б. ариза муаллифидан 1.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.