Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 минг тоннага кўп демакдир. Хурмо экспортидан келган валюта тушумлари эса 28 фоизга ошган.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, хурмонинг 50 фоизи Қозоғистонга ва 39 фоизи Россияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда хурмонинг Туркманистонга экспорти 3,2 баробарга, Украинага экспорти 1,2 баробарга ортган.

Ўзбекистонда етиштирилган хурмолар жорий йилда илк бора Полша, Литва ва Германияга ҳам экспорт қилинган.

Шундай қилиб, бугунги кунда мамлакатимиздан хурмо экспорт қилинган давлатлар сони 10 тага етиб, улар қаторида Беларус, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистон ҳам бор, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.