Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунингдек 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланяпти, улар қаторида қуйидагилар бор:

- магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;

- бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;

- дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича ва бошқалар.

2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади.

Тақдим этилган хулосалар рўйхати «Лицензия» ахборот тизимида юритилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 2 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».