176 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
Саломатлик
28 окт 2021, 15:52
1 335
Шу йилнинг 28 сентябридан бери Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш олиб борилмоқда.
27 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 176 791 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (37 395 доза), Наманган (34 479 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.