19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;

19-20 апрелда эса Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;

20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;

19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.

19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 градусгача пасаяди. Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.