«Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди

Таъкидланишича, 31 январь куни соат 08:30 ларда, «18-Автобус саройи» филиалининг «Кинг Лонг» русумли 11-сонли йўналишда ҳаракатланаётган катта сиғимли автобуси 18 автобус саройи қаршисида йўналишга чиқиб кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, ёғингарчилик сабабли йўл қопламаси чўкиб, автобус лойли қатламига тўғри келиб сирғаниб кетади. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб йўл четидаги қияликка автобуснинг орқа қисми тушиб кетади.

Ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган ва ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусга ҳам шикаст етмаган.