Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Муҳамедов маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Президент томонидан чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган талаблар (чет давлат фуқаролигидан воз кечиши, республика ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида 5 йил муқим яшаши, қонуний тирикчилик манбаига эга бўлиши, давлат тилини лозим даражада билиши) қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкинлиги белгиланган.