Унга кўра, шахс 18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлганидан сўнг ундан судланганлик тамғаси олиб ташланади. Фақат ўта оғир жиноят содир этмаган бўлса.
Ушбу нормани қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари дастур лойиҳасида қуйидагилар таклиф этиляпти:
- болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш;
- болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш;
- тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.