Қайд этилишича, шу йилнинг 9 июлдан 9 августга қадар қуйидаги йўналишлар ҳаракати Миллий боғ кўчаси орқали ташкил этилади.

  • 190-сонли автобус йўналиши Янгибозор АШБ — Машинасозлар метро бекати АШБ йўналишида автобуслар Миллий боғ кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
  • 106-сонли автобус йўналиши Саодат савдо маркази — Akfa Университети йўналишида автобуслар Миллий боғ кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

Йўловчилардан ушбу вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш ва сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади, — дейилади хабарда.