Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 377 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 98 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 129 та, Ишонч телефони орқали 102 та, “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 48 та мурожаатлар келиб тушган. Ҳудудлар миқёсида кўриб чиқадиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Наманган вилоятларидан келган мурожаатлар салмоғи ошган. Мурожаатларнинг 155 таси – йўл қурилиш объектидаги сифат кўрсаткичини аниқлашга оидлари ташкил этади. Шунингдек,

Объектда назорат текширувини ўтказишга оид – 101 та;

Тегишли ташкилотларга йўналтирилган – 78 та;

Қаноатлантирилган – 18 та;

Кўрмасдан қолдирилган (яъни тааллуқли бўлмагани) – 8 та;

Бошқа масалаларига оид - 12 та.

Муддати келмаган мурожаатлар –5 та

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан келиб тушган 155 та мурожаат асосида ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари бевосита жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

55 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 3 та ҳолат юзасидан эса мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 4 та ҳолат бўйича 197 млн 325 минг сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди.

100 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, буюртмачи, пудратчи ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар берилди.

“Ўзйўлинспекция” томонидан 2021 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, барча вилоят ва шаҳарларда сайёр қабул ўтказилиб, мазкур қабулларда 53 та мурожаат келиб тушган.

Шунингдек, бевосита “Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича Навоий, Андижон ва Сирдарё вилоятларида сайёр қабуллар ташкил этилди ҳамда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. 16 та мурожаат бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланди.

Умуман олганда, “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” – қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига – мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.