Кармана туманидан  ер майдони олиб беришни ваъда қилган устамон қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ж.К. (муқаддам судланган) фуқаро Ф.С.нинг ишончига кириб, унга Кармана тумани ҳудудидан 14 000 АҚШ доллари эвазига 2 гектар ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб олиб беришини айтиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.