Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли найранглар орқали товар моддий бойликларни мамлакатимимизга олиб кирилишини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусасан, Тошкент шаҳри божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ҳамда “Чуқурсой техник-идора” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамиятладан бирининг номига хориждан 2 та юк контейнери келтирилган ҳужжатларга асосан ясси прокатланган темир маҳсулотлари кўздан кечирилди.
Натижада, контейнерларда ясси прокатланган темир маҳсулотлари умуман йўқлиги, уларнинг ўрнига юк контейнерларида қиймати 2 млрд. 35,8 млн. сўмлик 49 тоннадан зиёд алюмин листлар борлиги фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 380 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, товарлар вақтинчалик сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.