Бўстонлиқ туманида туризм соҳасини ривожлантириш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан ҳам муҳим вазифалар белгиланган.
Айни кунларда мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудда жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар, саломатлик марказлари, ресторан ва кўнгилочар масканлар қуриш ишлари жадал давом этмоқда.
Жорий йил охири ва 2022 йилларда битиши мўлжалланаётган ушбу биноларнинг ишга тушиши билан Бўстонлиққа келувчи сайёҳлар учун хизмат сифатлари бир неча бараварга ошиши, мазкур масканларнинг ҳар бирида 20 дан 380 тагача янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Айтиш жоизки, "Чорвоқ" сув омбори яқинида бунёд этилаётган янги меҳмонхона ва коттежлар қурилиши ушбу ҳудуддаги дарахтларни кесмаган ҳолда амалга оширилмоқда.