Йиғилишда экспорт учун истиқболли бозорлар, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ва уларни етказиб берувчи корхоналар ҳақида тўхтаб ўтилди.

— Бугунги кунда, Ўзбекистонда етиштирилган мошни 21та хорижий давлатга, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Корея, Япония, Эрон, Исроил, Покистон, АҚШга 2021 йилда 105минг тонна мош экспорт қилинди, — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директор ўринбосари Нодиржон Қосимов. — Бу, 2018 йилга (6 минг тонна) нисбатан 17,5 баробарга ошганини кўрсатди. Мош экспорт қилувчи корхоналар 6 тадан 80 тага етказилди.

Анжуманда шунингдек, жаҳон бозорида саримсоқ пиёз, олма, нок, хурмо, бодринг, карам, пиёз, бодом, ёнғоқ, нўхат, ловия, майиз, қуритилган ўрик ва қовун маҳсулотларига бўлган талаб юқори экани айтилди.

2021 йилда Республикамизда қадоқлаш корхоналари сони 315 тага етказилган ва уларнинг 50 таси ҳўл мева, 108 таси сабзавот, 74 та қуритилган мева, 75 таси дуккакли маҳсулотлар, 8 таси полиз экинларига ихтисослашгани ҳақида мутахассислар томонидан маълумот берилди.

Зебунисо Орзиқулова,

ЎзЖОКУ талабаси