Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси бугунги глобаллашув шароитида ер юзида туб ўзгаришлар кечаётган мураккаб бир вазиятда, Ўзбекистон учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган муҳим миллий стратегик ҳужжатидир.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, мазкур ҳужжат асосида қабул қилинаётган ҳар йилги Давлат дастурларининг қандай амалга оширилаётгани ва ижроси қай тарзда таъминланаётгани ҳақида бир қатор инфографик рисолалар ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланиб, миллий ва халқаро жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.

Яқинда нашр этилган навбатдаги тўпламда ҳам ўтган 2020 йил – Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг ҳаётга жорий этилиши ҳақидаги муҳим маълумотлар билан танишиш мумкин.