«Терим жараёнига асосан “темир дафтар”даги оилалар, вақтинча ишсиз фуқаролар, ёшлар, хотин-қизлар жалб қилинади. Хоҳлашса, кексалар ҳам қатнашиши мумкин. ‘Terim.uz’ сайти ишга туширилади. Пахта териш истагидаги фуқароларнинг барчаси мазкур сайтга кириб, ўзи ҳақида маълумот қолдириши ва фикрларини билдириши мумкин.
Теримчи билан шартнома тузилади. Шартнома имзоланишдан олдин фуқаро қанча муддат теримда қатнашишини ўзи белгилайди. Хоҳласа, бир ой ёки ўн кун. 2020 йилги мавсумда терилган бир килограмм пахта нархи биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда эса 1400 сўм этиб белгиланди», деб айтган Умрзоқов.